Парклар
Мамлакатимизни жадал ривожлантиришга ўтганидан буён асосий эътибор истироҳат боғлари, яшил ҳудудларни тартибга солишга қаратилиб, уларга катта сармоялар киритилмоқда.
Келинг, фикрни "боғ" остида замонавий урбанист, биринчи навбатда, табиат билан ёлғиз қолиш, уйғунлик, ўзингиз ёки яқинларингиз билан ёлғиз вақт ўтказиш учун мўлжалланган жамоат майдонини тушунишидан бошлайлик. Боғ (парк) - бу бизнинг яшил сайёрамизнинг ўзига хос тимсолидир. Бу поклик ва эркинликдир.
Юқорида қайд этилганларни рўёбга чиқариш ва тўғри идрок этишга эришиш жуда муҳим, очиғи, бунга хорижий тажриба ва халқаро ҳолатлар ҳам катта туртки бўлди. Айнан "яшил ҳудудлар" ва "фаол дам олиш ва ўйин-кулги объектлари"нинг тўғри таланган ва экологик соф уйғунлиги бизга инсонлар учун бенуқсон парк лойиҳасини яратиш имконини беради.
Биз замонавий давлатлар тараққиёти тамойилларини, янги урбанизм ва умуман барқарор архитектура тамойилларини ўзида мужассамлаштирган шундай парк лойиҳаларини яратишга интиламиз. Бунинг учун мамлакатимиз имижини уйғун равнақ топтириш йўлида чет эллик ҳамкасблар тажрибасини муваффақиятли ўзлаштириб, ўз мотивларимизни яратиб, буларнинг барчасини бир яхлитликка татбиқ этга ҳолда, бу борадаги билимларимизни мунтазам янгилаб борамиз.